Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилда мактаб ўқувчилари учун дарсликлар ижараси учун тўлов ундирилмаслигини эълон қилди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун мактаб ўқувчиларига дарслик ва машқ дафтарларини давлат бюджети ҳисобидан етказиб беришни режалаштирмоқда. Ота-оналардан ижара тўлови ундирилмайди.
Бюджетдан ажратилган маблағлар:
- 2024 йилда 83,2 млн нусха дарслик ва машқ дафтарлари учун 1,5 трлн сўм ажратилган бўлса, 2025 йилда 81 млн нусха учун 1,3 трлн сўм маблағ ажратилади.
Ижара тўлови режасидан воз кечилди:
- Аввалроқ, 2025–2026 ўқув йилидан бошлаб ижара тўлови жорий этиш таклифи берилганди. Аммо бу режа жорий қилинмайди.
Ижара тўловини тиклаш таклифи:
- Таклифга кўра, дарсликлар ижараси учун битта тўпламга 80 минг сўм ундирилиши ва бу маблағ машқ дафтарларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилиши керак эди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таъкидлашича, ижара тўловининг жорий қилинмаслигига қарамасдан, Давлат бюджети мактаб ўқувчилари учун зарур таълим ресурсларини тўлиқ таъминлашга қодир.