• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 17 даража совуқ бўлиши кутилмоқда


“Ўзгидромет” Ўзбекистонда 14–16 декабрь куни об-ҳаво қандай бўлишини маълум қилди. 

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади. 14 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 15 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 15 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ; 16 декабрда кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 15 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. 

  • Ҳарорат 14 декабрда кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ, 15 декабрда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ; 16 декабрда кечаси 8-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. 

  • Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 15 декабрда кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ; 16 декабрда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Навоий вилоятининг шимолида 14 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 15 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ; 16 декабрда кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади. 

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 14-15 декабрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. 

  • Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ; 15 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ бўлади, кундузи 3 даража совуққача пасаяди; 16 декабрда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 14 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 15 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. 

  • Ҳарорат 14 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундуз 9-14 даража илиқ; 15 декабрда кечаси 2-7 даража илиқ бўлади, кундузи 0-2 даража совуққача пасаяди; 16 декабрда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 14 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 15 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16 декабрда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 15 декабрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. 

  • Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ; 15 декабрда кечаси 0-5 даража илиқ бўлади, кундузи 2 даража совуққача пасаяди; 16 декабрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 14—16 декабрда вақти-вақти билан қор ёғади, 15-16 декабрда баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 14-15 декабрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. 

  • Ҳарорат 14 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ; 15 декабрда кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ; 16 декабрда кечаси 12-17 даража совуқ, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *