• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

12 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграциялаш тажрибасини бошқа минтақаларда ҳам жорий этиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон ташаббуси билан тузилган Қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича минтақавий кенгаш бу борада халқаро саъй-ҳаракатларни сафарбар этиш маркази вазифасини бажара олади. Мазкур масала БМТнинг Нью-Йоркдаги тадбирида муҳокама қилинди.


дайжест

Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди

Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов Туркманистоннинг «Ҳурматли эл ёшуллиси» унвони билан тақдирланди. Қолаверса, унга «Махтумқули Фироғийнинг 300 йиллиги» юбилей медали топширилди.


дайжест

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. «Аҳоли бирламчи эҳтиёжлари бўйича айрим харажатлар ўзгариши ва об-ҳаво совуши билан энергия нархлари эркинлаштирилишининг иккиламчи таъсирлари юзага чиқиши инфляцион кутилмаларда ҳам намоён бўлмоқда», — дея қайд этган регулятор.


дайжест

Иккиламчи автомобиль бозорида ўртача нархлар пасайишда давом этмоқда — МҲТИ

МҲТИ таҳлили натижаларига кўра, ноябрь ойида ҳам иккиламчи автомобиль бозорида ўртача нархлар пасайишда давом этди. Жумладан, кам фойдаланилган Onix`нинг ўртача нархи 5,4 фоизга пасайди. Маҳаллий люкс автомобиллар ва электромобиллар нархларида эса сезиларли ўзгариш кузатилмади.


дайжест

2025 йилда ота-оналардан дарсликлар ижараси учун тўлов ундирилмайди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун Давлат бюджетида кўрсатилган маблағ янги ўқув йилида ўқувчиларни дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беришини таъкидлади. Вазирликка кўра, ота-оналардан ижара учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.


дайжест

Ноябрда Ўзбекистонда сезилган инфляция даражаси охирги 15 ойдаги максимумга етди

Ноябрда Ўзбекистон аҳолиси орасида сезилган инфляция даражаси 14,1 фоизгача кўтарилди, дея хабар берди Марказий банк. Бу охирги 15 ойдаги максимал кўрсаткич ҳисобланади. Респондентларнинг аксарияти гўшт, сут, бензин, ёқилғи, электр энергияси ва газ нархлари кескин ошганини қайд этган.


дайжест

Президент эскроу тизими бўйича ҳуқуқий асос яратишни буюрди

Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши соҳасидаги инсофсиз бизнесга тўлов тизимининг тартибсизлиги, рақамлаштириш ва ошкоралик йўқлигини сабаб қилиб кўрсатди. У банклар қурувчи ва харидор ўртасида кафил бўлиб, аҳоли маблағларини кафолатлайдиган эскроу тизими бўйича ҳуқуқий асос яратиш топшириғини берди.


дайжест

Ўзбекистон мактабларида қишки таътил 29 декабрдан бошланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари 29 декабрдан қишки таътилга чиқади. 3-чорак дарслари 13 январдан бошланади.


дайжест

Ҳафта охирига келиб ҳаво кескин совийди, кечаси ҳарорат -13 даражагача пасайиши кутилмоқда

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 15−17 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво оқими кириб келади. Ёмғир ва қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, ҳарорат кечаси −8…−13 даражагача, кундузи 0…-5 даражагача пасаяди.


дайжест

Осма кўприк, кузатув минораси, метрога кириш — Тошкентдаги Қодирий боғи учун режалар

Президентга Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғини реконструкция қилиш концепцияси тақдим этилди. Бу ерда янги дарахтлар экилади, кузатув минораси ва осма кўприк қурилади, метрога кириш қисми очилади ва унинг олдида майдон, тепасида эса гастро-холл қурилади. Концепция суратлари.


дайжест

«Осуда муҳитда дам олишни истаган аҳоли талабларига жавоб беради». Президентга Дўстлик боғи лойиҳаси тақдим этилди

Президентга Тошкентдаги Дўстлик (собиқ Бобур) боғини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди. Дарахтларни кўпайтириш, тўсиқсиз муҳит яратиш, хиёбонни кенгайтириш кабилар режа қилинмоқда. «Боғ осуда муҳитда дам олишни истаган аҳоли талабларига тўлиқ жавоб беради», — деди лойиҳачи.


дайжест

Россияда мушкул аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг Свердловск вилоятида мушкул аҳволда қолган аёл ва унинг тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди. Аёл турмуш ўртоғи ва болалари билан сентябрда вақтинча ишлаш мақсадида Свердловскка борган. Бироқ эркак ноқонуний миграция сабаб қўлга олинган.


дайжест

Қарши давлат техника университети ташкил этилади

Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, ТАТУ Қарши филиали ва ТКТИ Шаҳрисабз филиали негизида Қарши давлат техника университети ташкил этилади. Мазкур олийгоҳлар талабалари ўқишини янги ОТМда давом эттиради.


дайжест

Театр ва цирк артистларига малака тоифаси берилади

Ҳукумат қарори билан театр ва цирк артистларига ҳам малака тоифаси берилиши белгиланди. Малака тоифаси йилда бир марта белгиланади ва бадиий кенгаш хулосаси асосида муассаса директори буйруғи билан расмийлаштирилади.


дайжест

Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига Янги йил арафасида нархларни назорат қилиб боришни топширди

Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига Янги йил арафасида нархларни назорат қилиб бориш бўйича топшириқлар берди. Чакана савдо тармоқлари қўмитани нархнинг ошишига олиб келиши мумкин бўлган омиллар тўғрисида огоҳлантиради.


дайжест

Time журнали Трампни йил одами деб топди

АҚШга иккинчи марта президент этиб сайланган Дональд Трамп Time журнали томонидан 2024 йил учун йил одами деб топилди. У олдин ҳам — 2016 йилда илк бор президент бўлганида бу номга эга чиққанди.


дайжест

«Охиригача курашаман». Жанубий Корея президенти исён бўйича айбловларни рад этди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль ҳарбий ҳолат жорий этиш қарори «давлат ишларини нормаллаштириш» учун тўғри ва зарур бўлганини айтди. У исён кўтаришда айбланиш ва истеъфога чиқишга даъватларни рад этиб, охиригача курашишга ваъда берди.


дайжест

Россия «яқин кунларда» Украинага яна «Орешник» билан зарба бериши мумкин — АҚШ

Россия «яқин кунларда» Украинага зарба бериш учун ўрта масофали «Орешник» экспериментал баллистик ракетасини яна ишлатиши мумкин, деб огоҳлантирди АҚШ разведкаси.


дайжест

Болгария ва Руминия 1 январдан Шенген зонасининг тўлақонли аъзоси бўлади

Европа Иттифоқи Кенгаши 2025 йил 1 январдан Болгария ва Руминия билан қуруқликдаги чегараларда назоратни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу икки давлат ЕИга қўшилганидан 17 йил ўтгач, Шенген зонасининг тўлақонли аъзосига айланмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *