• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Иккита вилоятда фуқароларга “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди


Тошкент вилоятининг Оҳангарон ҳамда Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, “Ватанпарвар” ташкилоти Оҳангарон шаҳар клуби ўргатувчи устаси Ф.Х. фуқаро Р.К.га гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 900 долларни олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Зарафшон шаҳрида фуқаро И.И. фуқаро Ю.П.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида “В.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 доллар ва 2,3 млн сўмни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Права” олиб бермоқчи бўлган “уддабурон”лар

Тошкент вилоятида “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушлангани хабар қилинганди.

Сентябрь ойида Сирдарё вилоятининг Ширин, Навоий ва Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳарларида ўқув курсларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланганди. 

Октябрда Тошкент вилоятининг Пискент ҳамда Оҳангарон туманларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланган.

Ноябрь ойида Самарқанд ва Андижон вилоятларида сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб бериш ва сертификат олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *