Кўкча дарвоза кўчасида BYD ва Equinox автомобиллари тўқнашуви оқибатида 18 ёшли Equinox ҳайдовчиси вафот этди. Ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилди.
11 декабр куни соат 20:20 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги Кўкча дарвоза кўчасида ЙТҲ содир бўлди. BYD автомобилини бошқариб келаётган 1988 йилда туғилган Р.К. ҳамда Equinox автомобили ҳайдовчиси 2006 йилда туғилган А.Х. иштирокидаги тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Equinox ҳайдовчиси шифохонага етказилган бўлиб, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этди.
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.