• Сб. Янв 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Актёр Жуд Лоу Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди

Актёр Жуд Лоу Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди


Британиялик актёр Жуд Лоу Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўлди. Бу ҳақда Фильм.ru хабар бермоқда.

Фото: УСА Today

Юлдузни ўрнатиш маросимида Лоунинг фарзандлари Рафф ва Айрис, унинг рафиқаси Филиппа Коан, шунингдек, “Юлдузлар жанги: бир жамоа” сериалида режиссёрлик қилган Девид Лоури иштирок этди.

Фото: УСА Today

“Мен жуда омадли одамман, чунки ушбу тадбир менинг оила аъзоларим қуршовида бўлиб ўтди. Улар менинг актёрлик ва кино соҳасига бўлган иштиёқимга доим гувоҳи бўлган ва мени қўллаб-қувватлаган. Улар мен учун қанчалик қадрли инсонлар эканлигини билишади ва мен уларни жуда яхши кўраман”, деди Лоу нутқида.

Фото: ABC News

Маълумот учун, Жуд Лоу 1972 йилнинг 29 декабрь санасида Буюк Британияда туғилган. Актёр “Шерлок Ҳолмс”, “Анна Каренина”, “Гаттака”, “Ёш папа” ва бошқа кўплаб фильм ва сериалларда иштирок этган. У “Тоғ музликлари” фильми учун “Энг яхши рол” номинациясида “Оскар” мукофотини қўлга киритган. 2019 йилда Лоу Филиппа Коан билан турмуш қурган. Ҳозирда 51 ёшда бўлган актёр етти нафар фарзандни тарбияламоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *