• Сб. Янв 25th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ҳокимлар Бўстонлиқнинг туризм лойиҳалари билан танишди – Dunyouzbeklari.Com


Туман ва шаҳар раҳбарлари Бўстонлиқдаги туризм инфратузилмаси ва янги лойиҳалар ҳақида маълумот олишди.

10 декабрь куни Давлат бошқаруви академиясида бошланган ўқув-амалий семинар доирасида ҳокимлар Бўстонлиқ туманига ташриф буюришди.

Фото: Азиз Абдуҳакимов Telegram-канали

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев раҳбарларни туманнинг туризм имкониятлари билан таништиришди.

  • Ҳокимларга Бўстонлиқдаги энг йирик туризм лойиҳалари, жумладан, «Чорвоқ дарвозаси», «Угам Ривер» туризм мажмуалари, «Чиноркент» дор йўли ва «Капсула» уйлари ҳақида маълумот берилди.
  • Лойиҳалар экотуризмни ривожлантириш ва замонавий дам олиш масканларини ташкил этишга қаратилган.
  • Раҳбарлар лойиҳаларнинг техник жиҳатлари, молиявий самарадорлиги ва аҳолини жалб қилиш имкониятлари бўйича саволларга жавоб олишди.
Фото: Азиз Абдуҳакимов Telegram-канали

Туризм соҳасидаги бу каби лойиҳалар 2025 йил «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилинганини инобатга олган ҳолда жамият учун экологик аҳамиятга эга. Бу саъй-ҳаракатлар ҳудудий ривожланиш ва янги иш ўринларини яратишга ҳисса қўшади.

Фото: Азиз Абдуҳакимов Telegram-канали
Фото: Азиз Абдуҳакимов Telegram-канали
Фото: Азиз Абдуҳакимов Telegram-канали
Фото: Азиз Абдуҳакимов Telegram-канали
Фото: Азиз Абдуҳакимов Telegram-канали



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *