• Сб. Янв 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Намангандаги умумий овқатланиш шохобчасида 3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди


Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Наманган шаҳридаги “М.I.С.” МЖЧ раҳбари ва бошқалар жамиятга қарашли умумий овқатланиш шохобчасини табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган. 

Оқибатда 3 млрд сўмлик табиий газни яширин равишда талон-торож қилган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Мазкур ҳолат бўйича жамият раҳбари Б.Ж., жамият иш бошқарувчиси С. ва “Наманганшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими собиқ газчиси О.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибида ушланган.

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ортиб бормоқда

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. Ушбу ҳолатларнинг аксариятида миқдор млрд сўмдан ортиқ. Хусусан, Сирдарёда 683 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахс ушланган эди.

Шунингдек, Сирдарёдаги маиший хизмат кўрсатиш шохобчасида 325 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланганди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкентда жами 2 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани ҳақида хабар берилган эди.

Бундан ташқари, Ангрендаги метан заправкада 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *