• Сб. Янв 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бекободдаги боғчада йирик миқдорда энергия ресурслари ўғирлангани ошкор бўлди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими, ИИБ ва “Ўзэнергоинспекция” ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда S.D. МЧЖ раҳбари А.Г. G.F. хусусий МТМ биносида умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига тўғридан тўғри уланиб, жами 1 млрд 83 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Ургут, Самарқанд, Оқдарё туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “А.С.”, «О.О.» фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан сув насослари ва электр жиҳозларини умумий фойдаланишдаги тармоқларга тўғридан-тўғри улаб, жами 439,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *