• Сб. Янв 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ҳазорасп туманидаги кийим-кечак дўконларига ўт кетди


Бугун, 14 декабрь куни соат 03:03 да Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, «Боғдор» МФЙ, Э.Гаязов кўчасида жойлашган енгил типдаги конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:50 да ўраб олинган ва соат  05:00 да  бартараф этилди, дейилади ФВВ хабарида.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *