20 ноябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, “Лашкарбоши” МФЙ Ниёзбек йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойининг дудбуронида ёнғин содир бўлди.
Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманидаги енгил типдаги конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақдаги маълумот 14 декабрь куни соат 03:03 да туман ФВБга келиб тушган.
Шунга кўра, 13 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:50 да ўраб олинган ва соат 05:00 да ўчирилди.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.