Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги буюм бозорида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ФВБга 14 декабрь куни соат 03:03 да Боғдор маҳалласида жойлашган енгил типдаги конструкциядан ясалган кийим-кечак дўконларида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар тушган.
Шунга кўра 13 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:07 да ҳодиса жойига етиб борган. У соат 03:50 да ўраб олинган ва соат 05:00 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ, дейилади хабарда. Ҳозирда ҳодиса сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ, 7 ноябрь куни Урганч туманининг Гурлан кўчасидаги кийим дўконларида ёнғин чиққанди. 8 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, 1 соат ичида алангани ўчирган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.