• Ср. Ноя 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ҳафта сўнггида Ўзбекистонга яна совуқ ҳаво оқими кириб келяпти – Ўзгидромет


Ўзгидромет жорий йилнинг 20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилаётганини маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 20-21 декабрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Шамол тезлиги баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

21-22-декабр кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 7-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-3 даража совуққача пасаяди.

Йўлларда яхмалак кузатилади. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *