• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Наманганда мактаб директори хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этгани аниқланди


Наманган вилояти Чортоқ туманидаги мактаб директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этгани аниқланди.

Фото: Telegram

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, 17 декабрь куни Наманган вилояти Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида 8-умумий ўрта таълим мактаби директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этиб, шериклари билан ўйнаётгани аниқланган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузгани учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилинган.

Навоий вилояти Нурота туманидаги мактабда ҳам шу каби ҳолат кузатилганди. Мактаб директори ва ўқув ишлари бўйича ўринбосари қоровулхонада қимор ўйнаб ўтиргани учун ишдан бўшатилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *