• Сб. Ноя 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон ишларига аралашмасликка чақирди


Қирғизистон президенти Садир Жапаров Европарламент аъзоларини мамлакат ишларига аралашмасликка ва унда содир бўлаётган воқеаларга холис баҳо беришга чақирди.

“Биз мустақил давлатмиз, шунинг учун жараёнларимизга аралашишнинг ҳожати йўқ”, деди у.

Бир неча кун аввал Европарламент Қирғизистон социал-демократик партияси (СДП) етакчиси Темирлан Султонбековни қўллаб-қувватлаб чиққанди. У маҳаллий сайловлар олдидан сайловчиларга пора берганликда гумонланиб, икки партиядоши билан бирга ҳибсга олинган эди. Шундан сўнг Социал-демократик партия сайловда иштирок этишдан четлатилди.

Фото: Репорт.аз

Садир Жапаровнинг сўзларига кўра, СДП аъзоларининг қилмишлари жиноят бўлиб, уларни кечириб бўлмайди.

«Европада улар объектив омилларга эътибор бермай қарор қабул қилишади» деди Жапаров.

Жапаров, шунингдек, Қирғизистон Европа давлатлари тажрибасини ўрганишга ва улар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлади. “Биз бундай ҳамкорликка очиқмиз”, деди у.

Президентнинг қўшимча қилишича, Қирғизистон ҳозир ривожланишнинг муҳим босқичини бошдан кечирмоқда.

«Биз сиз юз йил аввал бошдан кечирган жараёнларни бошдан кечирмоқдамиз, буни унутманг ва биз сизларга етиб олишга ҳаракат қилмоқдамиз», деди у Европарламентга мурожаат қилиб.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *