• Пт. Апр 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тузалмаётган касаллик: “Манчестер Сити” яна мағлуб бўлди. Бу сафар – “Астон Вилла”га


АПЛнинг 17-туридан олган “Астон Вилла” – “Манчестер Сити” учрашуви 21 декабрь, шанба куни ўтказилди. 

Фото: Getty Images

Ўйиннинг 16-дақиқасида Жон Дюран учрашувда ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида эса Морган Рожерс яна бир гол уриб, ҳисобни иккитага оширди. Бош ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганда Фил Фоден гол уриб, ҳисобни қисқартирди. Якуний ҳисоб — 2:1.

Гвардиола шогирдлари барча турнирлардаги сўнгги 12 ўйинда 9 бор мағлубиятга учраган. “Манчестер Сити” 16 учрашувда 27 очко тўплаб АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигасида “шаҳарликлар” 6 ўйиндан кейин 8 очко билан 22-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Гвардиола йилига 20 миллион евро маош олади ва бу жиҳатдан дунёда иккинчи ўринда туради.

Аввалроқ “Манчестер Сити” раҳбарияти қишки трансфер ойнасида жамоадаги кадрлар муаммосидан шикоят қилган бош мураббий Пеп Гвардиолани қўллаб-қувватлаш учун тўрт нафар футболчи билан шартнома имзолаши айтилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *