• Ср. Фев 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

2025 Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 6 кун дам олади — Дарё Янгиликлари


Президентнинг “Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Қарорга кўра,  2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь, шанба кунидан 2 январь, пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь, пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Янги йил байрами арафасида қуйидаги кунларда дам олинади:

  • 28 декабрь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни);
  • 29 декабрь (якшанба) — умумий дам олиш куни;
  • 30 декабрь (душанба) — қўшимча дам олиш куни;
  • 31 декабрь (сешанба) — қўшимча дам олиш куни;
  • 1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами;
  • 2 январь (пайшанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *