• Вт. Апр 29th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Хелсинкида шаҳар тарихидаги энг кучли зилзила содир бўлди   — Дарё Янгиликлари


Финляндия пойтахтида 27 декабрь куни зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Yle нашри хабар берди.

Фото: Depositphotos

Унинг магнитудаси 1,1 ни ташкил этди, бу Хелсинки тарихида содир бўлган энг юқори кўрсаткичли зилзила бўлди, деб хабар беради Yle портали.

Рождество куни шаҳар полициясига пойтахтнинг Кяпюл туманида гувоҳлар эшитган гумбурлаш ҳақида бир нечта хабарлар келиб тушган. Шунингдек, Валлис, Капюл ва Гаага туманларида ҳам ер силкиниши қайд этилган.

Зилзиланинг аниқ сабаби ҳозирча аниқ эмас, аммо ҳозирги босқичда у инсон фаолияти туфайли юзага келган зилзилага ўхшамайди, дейилади хабарда.

Зилзила бир дақиқадан камроқ давом этган. 

Хелсинки университети сейсмологи Тони Вейкколайненнинг таъкидлашича, Финляндиядаги зилзилалар Атлантика океанининг кенгайиши ёки қоялардаги сув массаларининг маҳаллий ҳаракати натижасида юзага келиши мумкин.

Сейсмологнинг сўзларига кўра, Финляндияда ҳар йили икки юзта зилзила қайд этилади. Сентябрь ойида Хелсинкида магнитудаси 1 дан паст бўлган иккита зилзила содир бўлган.

Шунингдек, пойтахт ҳудудида Рождествода юз берганидек табиий зилзила ўн йилдан ортиқ вақт давомида кузатилмаган. Минтақада табиий сабабларга кўра магнитудаси бирдан юқори бўлган бундай зилзила охирги марта 2013 йилда Эспоо шаҳрида содир бўлган, унинг магнитудаси 1,7 ни ташкил этган. 

Пойтахт ҳудуди атрофида яқин тарихдаги энг кучли зилзила 2011 йилда Мянцеля шаҳрида содир бўлган. Ўша пайтдаги зилзиланинг магнитудаси 2,6 га етган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *