• Сб. Мар 15th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Нью Орлеандаги ҳодиса муносабати билан АҚШ президентига таъзия мактуби йўллади


Президент Шавкат Мирзиёев Ню-Орлеан шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари президенти Жозеф Байденга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: AP

Давлат раҳбари Ўзбекистон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Янги йилнинг дастлабки соатларида Янги Орлеандаги Канал-стрит ва Бурбон-стрит кўчалари кесишмасида автомобиль ҳайдовчиси оломонга қарата ҳайдаши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳат олди.

Аввалроқ Янги Орлеан полицияси кўплаб қурбонлар, жумладан, ўлим билан якунланган ҳодиса содир бўлганини маълум қилган эди. НОЛА Ready нашри одамларга бу ҳудуддан узоқроқ туришни тавсия қилган. Агентликнинг маълум қилишича, жароҳатланганлар 5 та маҳаллий шифохонага етказилган.

Ҳодиса Янги Орлеандаги Янги йил байрами якунида ва минглаб томошабинлар иштирок этиши кутилаётган АллState Боwл футбол чорак финали бошланишидан бир неча соат олдин содир бўлган.

“Бугун эрталаб Бурбон стритда даҳшатли зўравонлик ҳодисаси содир бўлди”, деди Луизиана штатининг губернатори Жефф Ландри Х ижтимоий тармоғида, шунингдек, одамларни ҳужум содир бўлган ҳудуддан узоқроқ туришга чақирди.

Янги Орлеан шаҳри мери ЛаТоя Кентрелл воқеани очиқчасига “теракт” деб атаган.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *