• Ср. Фев 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонликлар учун Германия визасини онлайн олиш имкони пайдо бўлди


2025 йил 1 январь кунидан бошлаб Германияга онлайн виза олиш имконияти яратилди.

Фото: Fia-Academy

Консуллик хизматлари портали бутун дунё бўйлаб ишга туширилди. Энди дунёнинг исталган нуқтасидан Германияга визага онлайн ариза топшириш имконияти мавжуд бўлади. Германиянинг дунё бўйлаб 167 та виза бўлими рақамли тизимга ўтади. Ушбу давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам бор. Хизмат 28 турдаги визаларга амал қилади.

Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок қуйидагича изоҳ берди:

“Ҳар йили Германияга камида 400 минг малакали ишчи керак бўлади. Бу одамлар ўз соҳасида ақлли ва меҳнаткаш кадрлар бўлиб, улар ҳунармандчилик, соғлиқни сақлаш ва технология соҳаларида мамлакатни ривожлантиришга ёрдам беради. Германия ишчилар ва талабаларни жалб қилиш учун глобал рақобатда қатнашмоқда.

Шу муаммони ҳал қилиш учун мамлакат замонавий ва рақамли бўлган Консуллик хизматлари порталини ишга туширди. Ушбу портал орқали дунё бўйлаб 167 та виза бўлимида онлайн тарзда миллий виза аризалари топшириш мумкин бўлади. Бу жараён узоқ қоғозбозликни бартараф этиб, Германияни ишчи кучи ва талабалар учун янада жозибадор қилади”, деди Анналена Бербок.

Эндиликда ўзбекистонликлар ҳам Германияда ишлаш ёки ўқишни истаса, Консуллик хизматлари портали ёрдамида визага онлайн тарзда мурожаат қилиши мумкин бўлади ва ариза топширишда почта орқали ҳужжат юборишга ҳожат қолмайди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *