• Вт. Апр 29th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Иш вақтида вафот этган ходимнинг оиласига 485,7 миллион сўм тўланиши белгиланди


Андижонлик Ш.Нуриллаеванинг турмуш ўртоғи Н.Нуриллаев меҳнат вазифаларини бажараётган вақтда тан жароҳати олиб вафот этган. 

Ш.Нуриллаева боқувчисини йўқотганлиги учун корхона томонидан тўланиши лозим бўлган бир марталик нафақа ҳамда ойма-ой зарар тўловларини ундиришда амалий ёрдам сўраб, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасига мурожаат қилган.

Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан фуқаронинг мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб судга даъво аризаси киритилди.

Ариза қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан Ш.Нуриллаева фойдасига  485 миллион 760 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини ундириш белгиланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *