• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Элдор Шомуродов собиқ жамоасига ижарага берилиши мумкин — Дарё Янгиликлари


Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Италиянинг бр нечта клублари қизиқиш билдирмоқда.

Фото: Getty Images

“Ромапресс”га кўра, Ўзбекистонлик ҳужумчи “Кальяри”дан қайтгач, ўзини кўрсата олмагани боис катта эҳтимол билан ижарага берилади.

“La Gazzetta dello Sport” нашри унга “Эмполи”, “Кальяри” ва «Венециа” клублари қизиқиш билдираётганини маълум қлди.

Тез орада “Кальяри” 29 ёшли футболчи трансфери юзасидан музокараларни бошлаши кутилмоқда.

Элдор 2023—24 йилги мавсумни ушбу клуб сафида ўтказган ва 24 ўйинда майдонга тушган ва 3 та гол ҳамда битта голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, Шомуродов “Рома” сафида жами 62 ўйинда қатнашиб, 8 та гол урган ва 7 та голли пас берган. “Transfermarkt” портали Ўзбекистон термаси сардорининг бозор қийматини 4 миллион еврога баҳолаган. Футболчининг Рим клуби билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *