• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Вест Ҳэм” бош мураббий Лопетегини ишдан бўшатди — Дарё Янгиликлари


“Вест Ҳэм Юнайтед” бош мураббийи Хулен Лопетеги кеча, 8 январь куни ишдан бўшатилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.

Фото: Getty Images

“2024—25 йилги мавсумнинг биринчи ярми клуб мақсадларига мос келмагани боис чоралар кўришга қарор қилинди. Раҳбарият Хулен ва унинг жамоасига “Вест Ҳэм Юнайтед”даги меҳнатлари учун миннатдорлик билдиради ва уларга келажакда муваффақият тилайди. Айни пайтда клубда янги мураббийни тайинлаш жараёни давом этмоқда”, дейилади расмий баёнотда.

Маълумот учун, Хулен Лопетеги 2024 йилнинг 1 июлида “Вест Ҳэм Юнайтед” бош мураббийи лавозимига тайинланган эди. У бу лавозимда клубни тарк этган Девид Моесни алмаштирган эди. Ушбу давр мобайнида мураббий жамоа билан 22 та учрашув ўтказди. Уларнинг 7 тасида ғалаба қозонди, 5 тасида дуранг ўйнади ва 10 учрашувда мағлуб бўлди.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабарларга кўра, Хулен Лопетегининг ўрнини собиқ “Челси” бош мураббийи Грем Поттер эгаллаши мумкинлиги айтилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *