• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Собиқ вазирнинг юзига торт улоқтиришди


Германияда сайловолди ташвиқоти вақтида нотаниш аёл Германиянинг собиқ молия вазири Кристиан Линднернинг юзига торт улоқтирди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.

“Грейфсвалдда (Мекленбург-Олдинги Поммерн) сайловолди кампанияси вақтида ёш аёл FDP етакчисига торт билан ҳужум қилди. Торт собиқ молия вазирининг юзига тегди«, дейилади мақолада.

Журналистларнинг сўзларига кўра, Линднер воқеадан кейин нутқини давом эттирган.

Гувоҳларнинг айтишича, торт соқол олишда фойдаланиладиган кўпикдан тайёрланган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *