Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун «Очиқ бюджет» порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилди.
Тақвимга кўра, январь ойида 2024−2025-ўқув йили учун «Менинг мактабим» лойиҳаси бўлиб ўтади. Овоз бериш 13−17 январь кунлари ўтказилади.
Лойиҳанинг 2025−2026-ўқув йили учун мавсуми октябрь ойига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1−10 октябрда, овоз бериш эса 21−30 октябрь кунлари бўлади.
«Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсумига 1 февраль куни старт берилади. Овоз бериш жараёни 11 мартдан 20 мартгача давом этади, ғолиблари 21 март куни — Наврўз байрамида эълон қилинади.
Иккинчи мавсум эса 15 июлда бошланади. Ғолиб лойиҳалар 1 сентябрь куни — Мустақиллик байрамида маълум бўлади.
«Менинг боғчам» лойиҳаси эса 1−10 июнь кунлари ўтказилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Dunyouzbeklari.Com»га маълум қилишича, «Менинг йўлим» лойиҳаси «Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсумига қўшиб ўтказилади.