• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

2024 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди – Dunyouzbeklari.Com


2024 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил ва глобал ўртача ҳарорат саноатгача бўлган кўрсаткичларга нисбатан 1,5 даражадан ортиқ кўтарилган биринчи календарь йили бўлди, деб хабар берди BBC News Европа иқлим ўзгариши бўйича Copernicus хизматига таяниб.

Copernicus маълумотларига кўра, 2024 йилдаги глобал ўртача ҳарорат саноатлашишдан олдинги давр — яъни инсонлар катта миқдорда қазилма ёқилғиларни ёқишни бошлашидан аввалги давр — ҳароратидан тахминан 1,6°C юқори бўлди.

2024 йил кўрсаткичлари, ўз навбатида, 2023 йилда ўртача ҳарорат 1,48 даражага кўтарилган рекорддан ҳам юқорилади. Шундай қилиб, бу сўнгги ўн йиллик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди, деб таъкидлайди иқлимшунослар.

Саноатгача бўлган давр билан таққослаганда йиллар бўйича ўртача глобал ҳарорат. BBC инфографикаси.

Мутахассисларнинг фикрича, ўтган йилги жазирама асосан инсоният фаолияти билан боғлиқ бўлиб, бунда Эль-Ниньо каби табиий об-ҳаво шароитлари камроқ роль ўйнаган.

«Шубҳасиз, иқлим ўзгаришига атмосферадаги иссиқхона газлари концентрацияси энг катта ҳисса қўшади», — деди Copernicus директори ўринбосари Саманта Бержесс.

Бир йиллик ўртача глобал ҳароратнинг 1,5 даражага ошиши Париж келишуви кўрсаткичининг бузилишини англатмайди, деб тушунтиради BBC News. Бу содир бўлиши учун ҳарорат 20 йил давомида 1,5 даража ёки ундан юқори бўлиши керак.

«Қачон биз 1,5 градусли узоқ муддатли чегарадан ўтамиз, буни олдиндан айтиш қийин, аммо бунга жуда яқинмиз», — деди иқлимшунос ва Оксфорд университети профессори Майлз Аллен.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *