• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

10 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Президент таътилдан қайтди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 январь куни бошланган қисқа муддатли таътилини якунлади.


дайжест

2025 йилда солиқларда қандай ўзгаришлар бўлди?

Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди. Асосий солиқ ставкалари сақланиб қолди, бироқ бир қатор маҳсулотлар учун акциз солиғи ва қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўзгарди. Айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинди.


дайжест

Пенсия миқдори кўпроқ чиқиши учун нима қилиш керак?

Пенсия жамғармаси бўлажак пенсионерларга тавсиялар берди. Жамғарма пенсияга чиқиш вақти келганда муаммоларга учрамаслик, пенсия миқдори эса юқорироқ бўлиши учун фуқаролар қандай йўл тутиши кераклигини тушунтирди.


дайжест

Ўзбекистонга электромобиль ва гибрид автомобиллар импорти илк бор бензинли машиналардан ўзиб кетди

Ўзбекистонда автомобиллар импорти таркиби ўзгарди. Илгари бензинли автомобиллар етакчилик қилган бўлса, 2024 йилда биринчи марта электромобиль ва гибрид автомобиллар импорти ҳажми улардан ошиб кетди. Импорт қилинган электромобилларнинг ўртача нархи деярли уч баробарга арзонлашди.


дайжест

Тошкентда электромобилларни қувватлантириш шоҳобчалари фаолияти тикланмоқда

Энергетика вазирлиги тадбиркорлар билан учрашиб, электромобилларни қувватлантириш станциялари билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилди. Тадбиркорларга энергетика қоидаларига риоя қилиш зарурлиги эслатилди. Учрашув иштирокчиларидан бирининг «Dunyouzbeklari.Com»га айтишича, шоҳобчалар тармоққа улана бошлаган.


дайжест

Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди

Сирдарё вилоятида 13 йил аввал жиноят содир этганликда айбдор деб топилган собиқ ИИБ ходими кассация инстанция судида оқланди. Судланувчи ўша вақтда 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган, жазо ўтаб бўлингандан сўнг, судланганлиги важи билан ишга олинмаган.


дайжест

Самарқандда ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар билан ушлангани айтилмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар билан ушлангани айтилмоқда. У бунинг учун икки фуқародан бирига жиноят ишини тугатиб беришни, иккинчисига эса уй қамоғи билан озодликда қолдиришни ваъда қилган.


дайжест

Поп тумани ФВБ бошлиғи 160 минг доллар пора олган вақтида ушланди

Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 160 минг доллар миқдорида пора олаётган вақтида ушланди. У 2 гектар ерни харидор номига ўтказиб, у ерда коттеж қуриш учун рухсатнома олиб беришини айтган.


дайжест

Дам олиш кунларида нисбатан илиқ ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

Дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз кам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…-3 даража, кундузи +6…+11 даража бўлади.


дайжест

Тошкент меҳмонхонасида россиялик журналист ўлими иши бўйича тўрт нафар шахс айбланмоқда

Россиялик журналист Инесса Паперная, унинг ҳамроҳи ва ўзбекистонлик фуқаронинг Тошкент меҳмонхонасидаги ўлимида гумонланиб 4 киши қамоққа олинди. Улар орасида меҳмонхона эгаси, сантехник ва эски, носоз иситиш қозонини сотган сотувчилар бор. Қозон хавфсизлик қоидаларини бузган ҳолда ўрнатилган.


дайжест

Сирдарёда 10 минг долларга АҚШ визасини олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Сайхунобод туманида фуқарога 10 минг доллар эвазига АҚШга бориши учун талабалик визасини олиб бермоқчи бўлган шахс аниқланди. У пулдан 5 минг доллар ва 26 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.


дайжест

Ўзбекистон Henley Passport Index рейтингида 80-ўринда қолди

Ўзбекистон паспорти Henley & Partners рейтингида дунёнинг энг кучли паспортлари орасида 80-ўринни эгаллади. Ўзбекистон фуқаролари 62 та давлатга визасиз ёки етиб борганида виза олиш имкониятига эга.


дайжест

Қўнғироққа жавоб беришда картадан пул ечиб олинмайди, аммо маълумотлар ва SMS кодини улашмаслик лозим — МБ

Марказий банк ижтимоий тармоқларда бегона рақамлардан қўнғироқларга жавоб берилаётганда банк карталаридан пул автоматик ечиб олинаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Регулятор логин, пароль ва SMS кодларини нотаниш шахсларга бериш, шунингдек, зарарли APK файлларни ўрнатиш мумкин эмаслигини эслатди.


дайжест

Тошкент ҳайвонот боғига янги ҳайвонлар олиб келинди

Тошкент ҳайвонот боғи коллекцияси учта альпака, битта лама ва ҳар хил турдаги бешта турна билан тўлдирилди.


дайжест

Бўстонлиқда қўнғир айиқ ўлдириб кетилди

Бўстонлиқдаги Бурчмулла ўрмон хўжалигида номаълум шахслар Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни сиртмоқ билан ўлдиргани аниқланди. Улар ҳайвоннинг терисини қолдириб, бошқа қисмларини олиб кетган. Ҳозирда ҳуқуқбузарларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.


дайжест

Давлат боғчаларида «Ягона мавсумий таомнома» жорий этилади

Давлат боғчалари тарбияланувчиларини «Ягона мавсумий таомнома» бўйича овқатлантириш, бунга аутсорсни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Ҳудудлар кесимида бир бола учун кунлик харажат белгилаб олинади. Унинг назорати билан янги Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш маркази шуғулланади.


дайжест

Ўзбекистонлик режиссёр Сабина Бакаеванинг ҳужжатли фильми Берлин кинофестивалида намойиш этилади

«Dunyouzbeklari.Com» журналисти Сабина Бакаеванинг фильми 75-Берлин кинофестивалида намойиш этилади. Аёл шахси шаклланишига бағишланган қисқа метражли фильм Берлинал дастурига киритилган Ўзбекистонда суратга олинган учинчи фильмдир. Муаллифнинг Берлиндаги премьерада иштирок этиши виза олиш билан боғлиқ.


дайжест

«Мексика Америкаси — ёмон эшитилмаяпти». Мексика президенти Трампга унинг услубида жавоб қайтарди

Трамп Мексика кўрфази номини Америка кўрфази дея ўзгартириш кераклигини айтгач, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум унга жавоб қайтарди. «Мексика Америкаси — ёмон эшитилмаяпти», — деган президент ҳозирги АҚШ ҳудудининг бир қисми Мексика билан бирлаштирилган 1607 йилги эски харитага ишора қилди.


дайжест

Суд Трампга тўловлар иши бўйича шартларсиз озодликни тайинлади

Суд Дональд Трампга порноактрисага қилган тўловларини яшириш учун ҳужжатларни қалбакилаштиргани бўйича ҳукм чиқарди ва унга ҳеч қандай шартларсиз озодликни тайинлади. Яъни у қамоқ ёки жарима каби жазоларни олмайди.


дайжест

Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди — CNN

Дональд Трампнинг жамоаси Данияни бўлажак президентнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлигидан огоҳлантирди. Трамп оролни сотиб олиш ҳақида 2019 йилда ўйлаган эди, бироқ ҳозирда, Дания расмийларининг фикрига кўра, вазият «мутлақо бошқача».


дайжест

2024 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди

2024 йил об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг иссиқ йил бўлди — глобал ўртача ҳарорат биринчи марта саноатгача бўлган даврга нисбатан 1,5 даражадан кўпроққа кўтарилди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *