• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Афғонистонда қизлар яна таълим олишни талаб қилмоқда — Дарё Янгиликлари


Афғонистондаги ўқувчи қизлар 11—12 январь кунлари ўтказилиши режалаштирилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) йиғилиши иштирокчиларини мамлакатда қизларнинг таълим олиш шароитларини енгиллатишга чақирди.

11 ёшли ўқувчи Фереште Кобулдаги яширин мактаб синфларидан бирида/ Афғонистон, 2022 йил 23 апрель
Фото: AP

“Ислом ҳамкорлик ташкилотига қизлар мактаблари масаласини муҳокамага киритиш ва бу масала бўйича жиддий қарор қабул қилишни сўраб мурожаат қилмоқдамиз”, деди Набина исмли талаба TOLOnews телеканалига.

Талабалардан бири “Ислом Амирлигидан ушбу талабларни тинглашини ва мактаб ва университетларнинг эшикларини аёллар учун имкон қадар тезроқ очишни сўрашини” айтган.

ИҲТ жорий ойнинг 11 ва 12-кунлари Покистонда йиғилиш ўтказиб, исломда қизларнинг таълим олиши масаласини муҳокама қилади.

Афғонистонлик қизлар Кобулдаги яширин мактабда таълим олмоқда, Афғонистон, 30 июль, 2022 йил.
Фото: AP

Афғонистоннинг ушбу йиғилишда иштирок этиши ҳозирча аниқ эмас.

“Ислом Амирлиги ҳукумати ҳам, олдида барча эшиклар ёпиқ бўлган аёллар ҳам Исломободдаги ислом тамойилларига мувофиқ ўз талабларини тақдим этиши учун мазкур учрашувга таклиф этилиши керак”, дейди аёллар ҳуқуқлари фаоли Тафсир Сияҳпуш.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу глобал йиғилишдан мақсад бутун дунёдаги мусулмон жамоаларда қизларнинг таълимини ривожлантириш учун муаммолар ва имкониятларни ҳал қилиш эканлигини эълон қилди.

Вазирлик баёнотида тадбирда 44 та мусулмон ва дўст давлатдан вазирлар, элчилар, олимлар ва академик доиралар, UNESCO, UNICEF ва Жаҳон банки каби халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 150 дан ортиқ халқаро арбоблар иштирок этиши айтилган.

Афғон қизлари Толибон ҳокимиятни эгаллаганидан кейин Кобулда очиқ қолган диний мактабда машғулот ўтказмоқда/ Афғонистон, 2022 йил 11 август
Фото: AP

“Афғон халқи муҳокама қилинадиган ҳар қандай йиғилишда Афғонистон Ислом Амирлиги вакили бўлиши керак”, дейди сиёсий масалалар бўйича эксперт Салим Паигир.

Афғонистон томони ҳозирча ИҲТ йиғилишидаги иштироки бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Ушбу учрашув мамлакатда қизлар учун мактаблар ёпилганидан 1200 кун, университетлар ёпилганидан 750 кундан ортиқ вақт ўтгач бўлиб ўтади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *