• Пт. Янв 17th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Намангандаги новвойхонада 362 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди



Наманган шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар берди “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Наманган шаҳрининг Намуна кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Р.З.га қарашли новвойхонада газ таъминоти ташкилоти билан шартнома тузмасдан, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган.

Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, газ сарфи қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 362,5 миллион сўмлик зарар ҳисобланди.

Тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Газдан ноқонуний фойдаланган новвойхоналар

Аввалроқ Намангандаги новвойхонада 273 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган эди. 

Шунингдек, Жиззахда қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланган. Бундан ташқари, Фарғона вилоятида 5 та новвойхона томонидан 771 млн сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганди.

Шу билан бирга, Урганч туманида 2 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.

Бундан ташқари, Самарқанддаги новвойхонада 621 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *