Йўналишлардаги вақт интервалларини янада қисқартириш мақсадида, ушбу поездлар белгиланган йўриқномага асосан, 9-10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, сўнгра йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.
Таъкидланишича, 2025 йил январ-феврал ойларида яна 6 та метро поезди олиб келиниши режаланган.
Бу режавий ишлар натижасида, метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.