• Сб. Янв 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

МЧЖ масъуллари коммунал хизматлар учун тушган маблағларни ўзлаштирди


Яшнобод туманида аҳолидан коммунал хизматлари учун келиб тушган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ масъул шахслари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «V.E.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан коммунал хизматлари учун келиб тушган 264,7 млн сўмни МЧЖнинг ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *