• Сб. Янв 18th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди


Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бўстонлиқ ва Зангиота туманлари бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда яшовчи фуқаролар А.Б. ва А.А. балиқчилик хўжалигига мўлжалланган ер майдонида ҳамда яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр ва табиий газ тармоқларига яширин равишда уланиб, жами 270,8 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Фото: Бош прокуратура

Шу каби департаментнинг Нуробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Л.Х. ўзига тегишли нотураржой биносида электрон газ ҳисоблагичдан ташқари газ қувурига яширинча уланиб, жами 116,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Фото: Бош прокуратура

Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. “Буюк Турон” МФЙ ҳудудида жойлашган музлаткич хонасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 107,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. 

Фото: Бош прокуратура

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда 177 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушлангани хабар қилинганди.

Шунингдек, Қашқадарёда электрдан ноқонуний фойдаланган корхона давлатга 1 млрд сўмдан зиёд зарар етказган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *