• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Покистон бош вазири Ўзбекистонга келади


Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф февралнинг учинчи ҳафтасида Озарбайжон ва Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб The News International нашри хабар берди.

Хабарга кўра, Шаҳбоз Шариф икки кунлик ташрифи давомида Ўзбекистонга транзит савдоси учун Карачи портидан фойдаланишни таклиф қилади ва муҳим савдо шартномаларини имзолайди. Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исҳоқ Дар, қатор вазирлар ҳамда йирик тадбиркорлар бош вазирга ҳамроҳлик қилади.

Шаҳбоз Шарифнинг Бокуга ташрифи эса Илҳом Алиевнинг таклифига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистонга биринчи марта келганида (2022 йил 15-16 сентябр) Самарқандда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *