Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ ва Шаҳрихон тумани бўлимлари ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилган.
Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Х.Ю. ва Х.М. жами 3 800 АҚШ долларини 49,4 млн сўмга, фуқаро А.Ф. 3 700 АҚШ долларини 48,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Жондор тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Б. фуқаро М.Х.га 3 200 АҚШ долларини 41,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.