• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Остона нуфузли машваратга мезбонлик қилади


Глобал муаммолар муҳокамасига бағишланган Остона халқаро форуми жорий йил 29-30 май кунлари ўтказилади. Бу ҳақда форум ташкилий қўмитаси маълум қилди.

2024 йил 13-14 июнь кунлари ўтиши режалаштирилган Остона халқаро форуми Қозоғистонда апрель ойида рўй берган сув тошқинлари ортидан кейинроққа қолдирилганди.

“Геосиёсий долғалар ва иқтисодий муаммолардан тортиб пандемия, зўравонлик, экстремизмнинг қайта бош кўтаришига қадар – ҳар бир муаммо янги жавоб, янги кураш ва биргаликда ишлаб чиқилган ечимни талаб қилмоқда. Остона халқаро форуми айни шу инонч-эътиқодга таянади. Мавҳумлик ва ишончсизлик авж олган вазиятда форум дунё етакчилари, муфаккирлар ва турли соҳа намояндаларига бир даврага жам бўлган ҳолда истиқбол йўлини белгилаш имконини таклиф этади”, – деган Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Форумда халқаро хавфсизлик, барқарор тараққиёт, иқтисодиёт, энергетика ва иқлим ўзгаришига доир долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Дунёда қутблашув ва геосиёсий ихтилофлар кучайган бир даврда Қозоғистон Остона халқаро форумини глобал муаммоларни ҳал этиш учун янги мулоқот майдони сифатида таклиф этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил июнь ойида ўтказилган форумда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов қатнашиб, халқаро ҳамжамиятни Орол муаммосини ҳал этишга чақирган эди.

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *