• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Фахрий донор» кўкрак нишони эгаларига жамоат транспортлари бепул бўлиши мумкин


«Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш, санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқини бериш каби имтиёзлар назарда тутилмоқда.

ССВ ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва айни вақтда Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасида ушбу янгилик кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш ҳамда қон донорларини рағбатлантиришга қаратилган қонун лойиҳаси билан, «Фахрий донор» кўкрак нишони эгаларига бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдори оширилмоқда.

Қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари муҳокамасига киритиш учун тайёрланяпти.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *