• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент вилоятида Mazda ёниб кетди (видео) — Дарё Янгиликлари



Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг 828-километрида 10 январь куни соат 10:30 ларда Mazda автомашинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳайдовчи 1990 йилда туғилган У.С бошқарувидаги Mazda 6 автомобилининг двигатель ва салон қисмида ёнғин келиб чиққан. 

Ҳодиса оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган, транспорт воситаси техник шикастланган.

Ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ФВВ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

3 ноябрь куни ҳам Қамчиқ довонида юк автомобилида қисқа туташув сабабли ёнғин юзага келганди. 

Шунингдек, Қамчиқ довонида 5 ноябрь куни соат 13:30 ларда юк машинаси ёниб кетганди.

Декабрь ойи охирида Қашқадарё ва Тошкентда машиналар ёниб кетганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *