• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонликлар 11 ойда хорижга 200 минг тоннадан ортиқ узум сотган


Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида қиймати 174,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 205,5 минг тонна узум экспорт қилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 11 ойда энг кўп узум – Россия (164,2 минг тонна), Қозоғистон (19,4 минг тонна) ва Қирғизистон (14,5 минг тонна) экспорт қилинган.

Шунингдек:

  • Беларус – 6,6 минг тонна;
  • Украина – 334 тонна;
  • Мўғулистон – 128 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 393 тонна.

Маълумот учун, 2023 йилнинг мос даврида Ўзбекистон хорижий давлатларга жами 121 минг тонна узум экспорт қилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *