• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Англия Кубоги. “Манчестер Юнайтед” драматик учрашувда “Арсенал”ни пенальтилар сериясида мағлуб этди


Англия Кубоги 1/32 финал учрашувлари доирасидаги марказий ўйин “Арсенал” – “Манчестер Юнайтед” ўртасида бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

12 январь, якшанба оқшомида ўтказилган баҳс пенальтилар сериясига қадар етиб борди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса-да, бир қатор вазиятлар юзага келди. Учрашувдаги дастлабки гол 52-дақиқага келиб урилди. Алехандро Гарначонинг узатмасидан сўнг Бруну Фернандеш ҳисобни очди. 61-дақиқада эса Диогу Далот иккинчи сариқ карточкани олди ва майдондан четлатилди. 

Биринчи голдан 11 дақиқа ўтиб эса Габриел Магаляйнс ҳисобни тенглаштирди. 70-дақиқада “тўпчилар” ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Бироқ Мартин Эдегор пенальтидан гол ура олмади.

Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади ва навбат пенальтилар сериясига етиб келди. Унда Аморим шогирдларининг омади чопди ва кейинги босқичга йўл олди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *