• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Намангандаги сутни қайта ишлаш цехида 2,1 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди


Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Хусусан, Наманган вилояти Чуст туманидаги “C.Ш.” МЧЖ раҳбарлари М.С. ва И.Ж.лар жамиятга қарашли сутни қайта ишлаш ва қуритиш цехида электр энергиясини ҳисобини юритувчи ток трансформаторни қасддан узиб қўйган. 

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Оқибатда 2,1 млрд сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ҳолат бўйича М.С. ва Ж.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Аввалроқ Қашқадарёда 177 млн сўмлик газ ва “свет”дан ноқонуний фойдаланган шахслар ушлангани хабар қилинганди.

Шунингдек, Қашқадарёда электрдан ноқонуний фойдаланган корхона давлатга 1 млрд сўмдан зиёд зарар етказган.

Бундан ташқари, Тошкент, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *