• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Салим Абдувалиев озодликка чиқди — Дарё Янгиликлари


Салимбой номи билан танилган Салим Абдувалиев саломатлигидаги муаммолар туфайли озодликка чиқди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар берди.

Фото: Жаҳонгир Латипов / YouTube

Салимбой 12 январь куни жазони ижро этиш муассасасидан озод қилинган.

Салим Абдувалиев ҳақида

Салимбой номи билан танилган Салим Абдувалиев 1950 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, жамоатчилик асосида Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ва Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси раиси лавозимларида ишлаган.

У 2023 йилнинг декабрида Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир давомида қўлга олинганди. Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) билан гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

2024 йил 19 март куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Салим Абдувалиевга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Унга мувофиқ Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетгани сабабли жиноий жавобгарликдан озод этилиб, жиноят ишининг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддаси (айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш учун асослар) 1-қисми 1-бандига асосан тугатилди.

Салим Абдувалиев Жиноят кодексининг 248-моддаси (ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилиб, унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *