• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрдўғон яна бир муддатга президентлик учун курашиши мумкин


Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон яна бир муддат президент бўлиш учун номзодини илгари суриши мумкин. У биринчи марта буни ошкора тан олди.

Эрдўғон 11 январ куни Адолат ва тараққиёт партияси вилоят бўлимлари қурултойида сўзга чиқди. Саҳнада президент ва таниқли турк хонандаси Иброҳим Тотлисас ўртасида мулоқот кечди. Қўшиқчи ундан бўлғуси президент сайловида яна номзодингизни қўясизми, деб сўради.

«Сен рози бўлсанг, мен ҳам рози», — деди Эрдўғон.

Шундан сўнг Тотлисас йиғилганларга қарата деди: «У бизга ваъда берди».

Агарда мамлакат парламенти 2027 йилнинг иккинчи ярмида муддатидан аввал сайлов ўтказиш қарорига келса, Эрдўғон давлат раҳбарлиги учун ўз номзодини яна илгари суриши мумкин, деганди Туркия президентининг катта маслаҳатчиси Меҳмет Учум.

Амалдаги конституцияга мувофиқ, давлат раҳбари бу лавозимда қаторасига икки муддатдан ортиқ ўтириши мумкин эмас. Эслатиб ўтамиз, Эрдўғон 2023 йил май ойида иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайланган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *