• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Олий суд Алламжоновнинг 7 нафар ходими ишини кўриб чиқади  — Дарё Янгиликлари


Ўзбекистон Олий суди очиқ мажлисда Алламжонов ходимлари ишини кўриб чиқади.

Фото: Telegram / Комил Алламжонов

Олий суд 13 январь куни соат 9:30 да Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганлик айбловига кўра 15 суткага қамоққа олинган етти нафар фуқаронинг иши бўйича тафтиш тартибида очиқ мажлис ўтказади.

Ҳимоячилар айбловлар сохталаштирилганлигини таъкидламоқда, видеоёзувлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари эса ҳибсга олинганларнинг айбсизлигини исботлаётганини айтмоқда.

Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд

26 октябрь тунда Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура берган маълумотга кўра, фуқаро С.С. бошқарувидаги Range Rover русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида икки нафар номаълум шахс машинага ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. 27 октябрь куни ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бири аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди. 28 октябрь куни яна уч нафар гумонланувчи ушланди. Ноябрь ойида эса суиқасдда гумонланиб яна 5 киши қамоққа олинди.

27 декабрь куни Бош прокуратура Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Чеченистонда яшайдиган икки Россия фуқароси — Бислан Расаев ва Шамил Темирханов Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилинганини эълон қилди.

Улар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этгани аниқланган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган ҳолда қидирув эълон қилинган.

10 январь куни инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов Комил Алламжоновга суиқасд иши юзасидан ҳарбий судда маҳкама бошланганини маълум қилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *