• Вт. Фев 11th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Жиззахда илонни тириклай еган фуқаро жаримага тортилди


Ижтимой тармоқларда кулвор илонни тириклай еган фуқаро ҳақида виделавҳа тарқалди.

Ҳодиса бўйича Жиззах вилояти Экология бошқармаси Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида ушбу ҳолат фуқаро Қ.Ҳ. томонидан  содир этилганлиги  маълум бўлди. 

Фуқаро бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 4,30,51,53-моддалари талабларини бузган.

Давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-модда 1-қисми билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн.) миқдорида  жарима қолланиллди.

Шунингдек,  1 125 000 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *