Ижтимоий тармоқларда кўлвор илонни тириклай еган фуқаро бўйича Жиззах вилояти Экология бошқармаси Зомин тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.
Ўрганиш давомида ушбу ҳолат фуқаро Қ.Ҳ. томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.
Фуқаро бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 4,30,51,53-моддалари талабларини бузган.
Давлат инспекторлари томонидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 90-модда 1-қисми билан БҲМнинг 20 баравари (7,5 млн) миқдорида жарима қўлланилди.
Шунингдек, 1 млн 125 минг сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ҳисобланди.