• Сб. Фев 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Самарқандда 5 нафар эркак вафот этди. Улар ароқдан заҳарланган бўлиши мумкин


Самарқанд шаҳрида 13 киши қўлбола ароқдан заҳарланиб ўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га берган дастлабки маълумотга кўра, 5 киши вафот этган.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Улар шаҳарнинг турли маҳаллаларида яшовчи 63, 50, 72, 39 ва 56 ёшдаги эркаклар бўлиб, тўрт нафари ўз яшаш хонадонида, яна бири шифохонада 11 январь куни вафот этган. Аксарияти спиртли ичимликка спиртли ичимликка ружу қуйган шахслар бўлган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш учун экспертиза тайинланган. 

Андижон вилоятида 2024 йил декабрида 5 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этганди. 22 киши Ўзбекистон акциз маркаси ёпиштирилган “Ўзбекистон” номли коняк истеъмол қилгани оқибатида шифохонага ўткир заҳарланиш ташхиси билан ётқизилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан, уларнинг 5 нафари вафот этганди.

2023 йилнинг сентябрида Фарғона вилояти Қўштепа ва Олтиариқ туманларида 7 киши ароқдан заҳарланганди. Наманганда эса 2020 йил охирларида 12 киши ароқдан заҳарланиб, уларнинг икки нафари вафот этганди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *