• Пт. Фев 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёевни БАА вице-президенти кутиб олди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.

Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди.

Ташриф дастурига мувофиқ эртага, 14 январь куни Ўзбекистон Президенти «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» халқаро саммитида иштирок этади.

БААнинг етакчи ташкилотлари, компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ҳам режалаштирилган.

15 январь куни олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

 

 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *