• Сб. Фев 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда йирик маълумотларни қайта ишлаш маркази ташкил этилади


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 январь куни Абу-Даби шаҳрига ташрифнинг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Бирлашган Араб Амирликлари сунъий интеллект вазири Умар бин Султон ал-Олама билан учрашув ўтказди.

Учрашувда “Presight” компанияси раҳбари Томас Прамотедам, “AIQ” компанияси раҳбари Магжан Кенесбай ва “Khazna” компанияси раҳбари Ҳасан ал-Нақби, Муҳаммад бин Зоид номидаги Сунъий интеллект университети президенти Эрик Синг ҳам иштирок этди.

“Presight”, “AIQ” ва “Khazna” компаниялари катта маълумотлар таҳлили ва сунъий интеллект соҳасида етакчи компаниялар қаторига киради. Муҳаммад бин Зоид университети сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқотларга ихтисослашган дунёдаги биринчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Учрашувда Амирлик компаниялари билан илғор технологияларни ривожлантириш ва уларни турли соҳаларга муваффақиятли жорий этишга қаратилган стратегик шерикликни кенгайтириш йўллари кўриб чиқилди.

Генератив сунъий интеллектни ишлаб чиқиш, шу жумладан энергетика соҳасида «катта тил моделлари»ни қўллаш, Тошкентда йирик маълумотларни қайта ишлаш марказини ташкил этиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Муҳаммад бин Зоид номидаги Сунъий интеллект университети билан алмашинувларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Президентимиз талабаларни ўқитиш дастурини ишга тушириб, бу соҳада юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилишни таклиф этди.

Илмий-тадқиқот лабораторияларини биргаликда ишга тушириш, технологик кластерлар ташкил этиш ва контактсиз тўлов операциялари учун инновацион ечимларни жорий этиш режалари муҳокама қилинди. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *