• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Ҳеч қандай режа йўқ” — Чилонзор ҳокимлиги “Бешёғоч” бозори ўрнида бизнес-марказ қурилиши ҳақида


Туркиянинг Albayrak Holding компанияси Тошкентдаги “Бешёғоч” деҳқон бозори ўрнида бизнес-марказ қуриши ҳақида хабарлар тарқалганди. Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ушбу компания билан ўтказилган онлайн музокара юзасидан қўшимча маълумот берди.

Фото: “Mytashkent.uz”

13 январь куни туман ҳокими ўринбосари Абдуҳамид Абдуқодиров, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маъсуллари билан Туркиянинг Албил Меркез Ҳизметлер ве Тиcарет Аноним Циркэти — Albayrak Holding компанияси вакиллари ўртасида “Бешёғоч” деҳқон бозори ўрнида йирик бизнес маркази ташкил этиш бўйича онлайн  музокоралар олиб борилган.

Лойиҳа тақдимотидан эълон қилинган слайдга кўра, мажмуага 4 та кўп қаватли бино киради: иккита турар жой биноси (Crown Residence), битта тижорат осмонўпар биноси (Skyscraper) ва аралаш бино (Wаvе Residence & Office).

Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги 
Фото: Чилонзор тумани ҳокимлиги 

Ҳокимлик хабарида қайд этилишича, “Бешёғоч” деҳқон бозори ўрнида йирик бизнес маркази ташкил этиш фақат муҳокама босқичида бўлиб, бу борада турк компаниясининг таклифи тингланди.

“Айни вақтда лойиҳа аниқ амалга ошиши, унинг муддатлари ва қиймати ҳақида ҳеч қандай режалар йўқ. Бунга ўхшаш таклифлар яна бўлса, туманга инвестисия киритиш мақсадида ҳокимлик инвесторлар билан учрашишга тайёр”, дейилади хабарда.

Ҳокимлик маълумот тарқатишда эътиборли бўлишни ва аҳоли орасида нотўғри фикр уйғотмасликни сўради.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳам Тошкентдаги “Бешёғоч” деҳқон бозори ўрнида бизнес-марказ қуриш ҳақидаги хабарларга муносабат билдириб, бу маълумот мутлақо ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

“Гап шундаки, эндиликда Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган барча қурилишларга тасдиқланган бош режага мувофиқ рухсат берилади. Пойтахт бош режасига кўра ушбу реновация ҳудудида 9 қаватгача бино қурилиши белгиланган. Ҳозирда мазкур ҳудудда йирик бизнес марказининг қурилишига оид рухсатнома ёки архитектура режалаштириш топшириғи мавжуд эмас”, дейилади вазирлик хабарида.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *