• Вс. Фев 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон БАА билан сунъий интеллект борасида мутахассислар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳа амалга ошириши мумкин


Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрига ташрифи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Кўп қиррали ҳамкорлик ва устувор йўналишлардаги амалий шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Ўзбекистон—БАА муносабатларини стратегик шериклик даражасига олиб чиққан олий даражадаги тарихий музокаралар якунлари мамнуният билан қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Куни кеча Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи компания ва холдинглари раҳбарлари билан эришилган келишувлар тўлиқ амалга оширилиши қўллаб-қувватланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда ўзаро савдо ва инвестисиялар ҳажмини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Уй-жой ва транспорт инфратузилмаси, энергетика, тоғ-кон саноати, шаҳарсозлик, рақамлаштириш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Сунъий интеллект борасида, шу жумладан, соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболли йўналиш сифатида белгиланди.

Аввалроқ Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон ва БАА президентлари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар якунида Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация имзоланганди.

Шавкат Мирзиёев ва Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён тор доирада ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказгани ҳақида хабар берилганди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон—БАА дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини, шу жумладан, сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, инновация, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳаларда янада ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *